uz ru Қидириш
+7 495 150 60 10

Хорижий фуқаро РФда СТИРни қандай
қилиб олиши керак?

1. СТИР — бу нима?

Эртами-кечми ҳар бир мухожир «СТИР нима экан?», «Уни қаердан олиш керак?» ва «Қандай қилиб олиш керак?» деган савол устида ўйланади.

Бу ерда биз СТИР ҳақида тўлиқ маълумот берамиз: у ўзи нима, Россияда мухожирга идентификацион тартиб рақами нима учун керак, хорижий фуқаро СТИРни қандай олиши керак ва уни кейин нима қилади.

Шунингек, ўз СТИРини қандай билиш мумкинлигини ва у қаерда эканини билиш масаласини кўриб чиқамиз.

СТИР — бу солиқ тўловчининг идентификацион тартиб рақами бўлиб, Федерал солиқ хизмати (ФСХ ёки ФСХБ) томонидан жисмоний ва юридик шахсларга берилади. СТИР орқали тўловлар амалга оширилганда тўловчини аниқлаш мумкин бўлади. РФда ишлаётган ҳар бир хорижий фуқаро СТИРга эга бўлиши керак.

2. СТИР нимага керак?

Ишлаш учун патенти бор ҳар бир хорижий фуқаро биладики, ишлаш учун патентини узайтириш учун тўлов ўтказишда албатта идентификацион тартиб рақамини кўрсатиши шарт. Бу РФнинг Федерал солиқ хизмати патентни узайтириш учун айнан сиз тўлов ўтказганингизни билиши ҳамда тўланган муддатга унинг амал қилиш муддатини узайтириши учун зарур.

Агар тўлов билан боғлиқ бирон бир муаммолар юзага келса, бу ерда ҳам яна СТИР керак бўлади! Сизга боғлиқ бўлмаган ҳолда, қандайдир бир техник ёки бошқа сабабларга кўра тўлов ўтмай қолиши мумкин. Бундай ҳолда сиз ФСХБга мурожаат қилиб, қуйидагиларни тақдим этишингиз керак:

  • тўлов ўтказганингиз ҳақида квитанция;
  • паспорт ёки унинг нусхаси;
  • СТИР.

Сиз мана шу ҳужжатларнинг барчасини тақдим қилганингиздан кейин, тўловни айнан сиз амалга оширганингизни, умуман, тўлов амалга оширилгани ва кечиктирилмаганини исботлай оласиз.

3. Хорижий фуқаронинг СТИР олиши

Агар сиз ишлаш учун патент ёки ишлаш учун рухсатнома расмийлаштирган бўлсангиз, у ҳолда солиқ тўловчининг идентификацион тартиб рақами сизга берилган. Патентни расмийлаштиришда СТИР олиш мажбурий саналади ҳамда кейинчалик ташкилотга ишга кирмоқчи бўлсангиз ёки ҳар ойда патентни узайтириш учун тўлов ўтказганингизда керак бўлади.

Хорижий фуқаролар РФ фуқаролари каби турар (рўйхатдан ўтган) жойи бўйича ФСХБга мурожаат қилишга ҳақли бўлиб, СТИР олиш учун ариза беришлари мумкин.

Шунингдек маълумотни fms.gov.ru маълумот сайтида ўқинг.

Солиқ хизматида идентификацион тартиб рақамини расмийлаштириш учун, хорижий фуқарога қуйидагилар зарур:

  • солиқ идорасига рўйхатга қўйиш учун ариза ёзиш (ФСХ);
  • паспорт ёки паспорт нусхаси;
  • паспортнинг рус тилига нотариал таржимаси (агар паспортда рус тилида ёзувлар бўлса, таржима талаб қилинмайди);
  • келган жойида рўйхатдан ўтиш;
  • мухожир картаси.

Федерал солиқ хизмати беш (5 кун) ичида хорижий фуқарони солиқ рўйхатига қўйиши ҳамда унга СТИР беришга мажбур.

Эътибор қаратинг!

Агар сиз ишлаш учун патент ёки ишлаш учун рухсатнома расмийлаштираётган бўлсангиз, масалан, «Сахарово» КММда, у ҳолда сиз солиқ хизматига бориб, ариза ёзишингиз керак эмас. Чунки ҳужжатларни расмийлаштиришда автоматик тарзда сизга СТИР берилади.

Шунингдек қуйидагиларни ўқинг:

Ўзбекистонга — ватанга қайтиш сертификатини қандай олиш мумкин

СТИР олиш жараёни Белоруссия фуқаролари учун қандай бўлса, Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон ва бошқа мамлакатлар фуқаролари учун ҳам худди шундай — бир хил.

4. Хорижий фуқаронинг СТИРини ПАТЕНТи бўйича қандай билиш мумкин?

Патент бўйича СТИРни билиш учун, мана шу илова бўйлаб ўтишингиз керак.

«Серии и номеру патента» пунктини танланг, биринчи ойнада патентнинг сериясини киритинг, ойнанинг иккинчи қисмида патентнинг тартиб рақамини киритинг. Кейин, пастроқда назорат кодини киритинг ва «Узнать ИНН» тугмасини босинг. Агар ҳаммасини тўғри бажарган бўлсангиз, пастда қуйидаги ёзувни кўрасиз:

По патенту №XX XXXXXXXX найден ИНН: XXXXXXXXXXXX
(№XX XXXXXXXX патенти бўйича XXXXXXXXXXXX СТИР топилди)

СТИР ҳақида билиш учун ФСХ сайтига сўровнома бериш.

 

Патент бўйича СТИРни билиш учун, ўз патентингизни иш жойингизга олиб боришингиз керак ҳамда расмингиз жойлаштирилган — олд томонида ўз идентификацион рақамингизни кўришингиз мумкин. Паспортингиз серияси ва тартиб рақами кўрсатилган жойда қиялама чизиқ бўйлаб 12 та сондан иборат рақам берилган. Мана шу сизнинг хорижий фуқаро сифатида СТИРингиз.

Хорижий фуқаронинг СТИРи патентнинг олд томонида кўрсатилган.

ˆ