uz ru Қидириш
+7 495 150 60 10

Ишлаш учун патент

1. Хорижий фуқароларнинг
патент олиши

Меҳнат мухожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш ассоциацияси патентни расмийлаштириш жараёнини ҳуқуқий томондан таъминлаш бўйича хизмат кўрсатади. Агар Сиз мазкур ҳужжатни қонуний олмоқчи бўлсангиз, у ҳолда бизнинг ҳуқуқшуносларимиз ёрдамида уни қисқа муддатларда амалга оширишингиз мумкин бўлади.

Патентни олиш учун кўмак фақат Кўпфункционал мухожирлар маркази (КММ) орқали расман амалга оширилади.

2. Патент
нима?

Ишлаш учун патент — унинг эгасининг Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориши қонуний эканини тасдиқловчи ҳужжат. РФда ишлаш учун яшаётган хорижий фуқаролар, мазкур ҳужжат мавжуд бўлмаган ҳолатда, меҳнат битимини тузишга ҳақли эмаслар. Патентнинг амал қилиш муддати чекланган. У белгиланган ҳудуд доирасида қонунийдир.

3. Патентни расмийлаштириш тартиби

Ишлаш учун патентни расмийлаштириш Россия қонунчилигида кўзда тутилган қоидалар бўйича амалга оширилади. Мазкур ҳужжатни олиш учун чет эллик қуйидаги босқичлардан ўтиши керак:

  • ваколатли идораларга тақдим қилиш учун зарур ҳужжатлар мажмуини йиғиш;
  • текшириш учун ҳужжатларни тақдим қилиш;
  • НДФЛ ҳисобига аванс тўлаш;
  • маълум бир билимлар бўйича тестдан ўтиш;
  • бармоқ изини олиш жараёнидан ўтиш.

Демак, «Ишлаш учун патентни қандай олиш керак?» — деган савол ҳужжатни олишга мурожаат қилишдан олдин албатта қуйидагилардан ўтиш керак эканини кўзда тутади:

  • чегарада мухожир картасини олиб, ташриф мақсадига «иш» деб белгилаш керак;
  • РФда бўладиган тўлиқ муддат учун суғуртани расмийлаштириш;
  • кириб келган санасидан, 7 кундан ўтмай турар жойида мухожир учун рўйхатни расмийлаштириш;
  • сертификат олиш учун тиббий кўрикдан ўтиш;
  • НДФЛ ҳисобига аванс киритиш;
  • паспортни нотариусда таржима қилдириш;
  • рус тилини билиши ҳақида сертификат олиш.

 

Бу ваколатли идораларга ҳужжат/патентни расмийлаштириш учун ҳужжатлар топширишдан олдин амaлга ошириладиган тайёрлов операциялари.

Ишлаш учун патент неча пул туриши хорижий ишчи меҳнат қилишни режалаштираётган Россия Федерациясининг аниқ субъекти томонидан белгиланади.

4. Патентни расмийлаштириш
учун керак ҳужжатлар

  • ариза;
  • паспорт нотариал таржимаси билан;
  • мухожир картаси;
  • ДМС суғурта полиси;
  • юқумли касаллиги йўқлиги ҳақида тиббий маълумотнома;
  • мухожирлар рўйхатига олинганини тасдиқловчи ҳужжат;
  • НДФЛ ҳисобига воситалар киритгани ҳақида квитанция.

Мана шу ҳужжатлар топширилгач, мижозга санаси кўрсатилган ҳолда, уларни қабул қилиб олгани ҳақида тилхат берилади. Шу вақтдан бошлаб патент бериш ҳақида қарор қабул қилиш муддати кетади.

Предоставление патента

Решение о выдаче либо об отказе в предоставлении патента принимается в течение 10 дней. Вердикт выносится после того, как сотрудники уполномоченного органа убедятся, что все требования законодательства были выполнены и нет оснований для отказа.

Если все-таки таковые будут выявлены, то заявителю вручается уведомление с указанием причины. Незаконный отказ в выдаче патента может быть обжалован.

5. Ишлаш учун патентни
қаердан олиш керак?

Эътибор қаратинг!

Получение патента на работу — исключительное право самого трудового мигранта. Никто, кроме него не может забрать данный документ. Он не может передать соответствующее права своему доверенному лицу.

Ишлаш учун тайёр патентни фақат уни олиш учун ҳужжат топширган КММдан олиш мумкин.

Чет эллик мазкур ҳужжатни олгач, иш берувчи билан битимни бемалол тузиши мумкин.

6. Патент ҳақида умумий саволлар

Патент нима учун зарур?

Патент чет эл фуқароларига Россияда, хоҳ жисмоний, хоҳ ҳуқуқий шахсларнинг қўлида, қонуний ишлаш имконини беради.

Патент кимга керак?

РФ билан визасиз режим амал қилаётган давлатлардан келган чет эллик фуқаролар учун патентни олиш зарур. Евросиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатлари фуқаролари бундан истисно. Бу мамлакатларнинг фуқаролари РФда патентсиз меҳнат қилишлари мумкин.

Ишлаш учун патентни қаерда расмийлаштириш керак?

Чет эллик фуқаролар ишлаши учун патентни расмийлаштириш КММда, шунингдек, мухожирлар масалалари бўйича Россия ИИВнинг бўлинмаларида амалга оширилади. Чет эллик фуқаро патентга бериш ва уни олишда жараённинг қонуний эканининг увфолати сифатида Москва шаҳри КММда шахсан ўзи бўлади.

Патентнинг ҳақиқийлигини аниқлаш мумкинми?

Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини Россия ИИВ ГУВМ (ББ)нинг расмий ресурсида текшириш имконияти мавжуд.

Патентсиз ишлашнинг қандай хавфи бор?

Агар чет эллик фуқаро қонунчилик талабини эътиборсиз қолдириб, РФда патентсиз ишласа, унга жавобгарлик чоралари қўлланилади. Унга 2 мингдан 5 минг рублгача жарима солинади, Москва ҳамда Санкт-Петербургда бу сумма юқорироқ — 5 дан 7 минггача. Шунингдек, уни РФдан чиқариб юборишлари мумкин. Ходимни ишга олган иш берувчига нисбатан ҳам чора кўрилади. Ҳуқуқий шахс учун жарима суммаси 800 минг рублни ташкил қилади. Шундай қилиб, ишлаш учун патент нархи мавжуд тартибни бузганга давлат санкцияларининг ҳажмидан кўра анча паст.

Ишлаш учун патентнинг амал қилиш муддати қанча?

Ишлаш патентт маълум бир амал қилиш муддатига эга. У НДФЛ ҳисобига пул киритиб туриш билан мунтазам узайтириб борилади. Ҳақиқийлигининг максимал муддати 12 ой. Кейин уни яна янгитдан рас­мийлаш­тириш керак бўлади.

Патентни қандай узайтириш керак?

Патентнинг амал қилиш муддати чегараланган. Уни узайтириш учун чет эл фуқароси ҳар ойда НФДЛ бўйича тўлов ўтказиб боради. Узайтиришда ойларнинг амал қилиш суммар миқдори бу кўрсаткичдан ошмаслиги керак. Ишлаш учун патентнинг аниқ нархи хорижлик меҳнат қиладиган ҳудуддан келиб чиқиб белгиланади.

Агар патент эгаси унинг амал қилиш муддатини қонун билан белгиланган муддатда узайтирмаса, у ҳолда мазкур ҳужжат дарҳол бекор қилинади. Расмийлаштириш жараёнини тўлиқ қайтадан ўтиш керак бўлади.

2017 йилдан патент тўловини амалга оширгандан кейин РФда вақтинчалик туриш муддатини чўзишга йўналтирилган қўшимча операцияларни бажариш лозим. Ассоциация патент олишда ва/ёки узайтиришда минимал вақт оралиғида патентни узайтиришда ҳар қандай жараёндан ўтишга ёрдам беради.

7. Ишлаш учун патент тайёрлигини қандай билиш мумкин?

Чет эллик фуқаро ишлаш учун патент олиш учун ҳужжатларни топширгач, уни қачон патент олиши мумкинлиги ва унинг тайёрлигини қандай текшириш мумкинлиги масаласи хавотирга сола бошлайди.

Бу ерда сиз ФМХ сайтидан патентнинг тайёрлигини қандай текшириш мумкинлигини ҳамда уни КММдан олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинишини билиб оласиз.

Патент бериш муддатлари қонунчилик билан аниқ белгиланган ва ишга патентни расмийлаштириш муддати сиз керакли ҳамма ҳужжатларни топширганингиздан кейин 10 иш кунини ташкил қилади.

Факт бўйича гапирилса, «Сахарово» КММда ишлаш учун патентни расмийлаштиришга 10 кундан 20 кунгача кетади. Ушланиш «Сахарово» КММ ходимларининг патентни расмийлаштиришда сиз ўтган тиббий текширув натижаларини кутиши билан боғлиқ.

Патентнинг тайёр эканини бир неча усул билан билиб олиш мумкин:

  • патентингиз расмийлаштирилиб, беришга тайёр бўлгандан кейин, расмийлаштириш даврида кўрсатилган телефон рақамига аризангиз бўйича қарор қабул қилингани ва «Сахарово» КММга патент бериладиган ҳудудга етиб келишингиз ҳақида СМС хабар келади;
  • mc.mos.ru расмий сайтида патентнинг тайёр эканини текширишнинг иккинчи усули мавжуд.

8. Тайёр патентни олиш учун
қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Патентингиз тайёр экани ҳақида СМС хабар олганингиздан кейин ёки онлайн текшириш патентингиз тайёр эканини кўрсатгандан кейин, қўрқмай «Сахарово» КММга боришингиз мумкин.

Ўзи билан қуйидагилар бўлиши керак:

  • бож тўлагани ҳақида квитанция («Сахарово» КММнинг ўзида ҳам тўлаш мумкин);
  • паспорт;
  • мухожир рўйхатидан ўтгани хақида хабар берувчи йиртма талон.

9. Ишлаш учун патент ҳақини
қандай тўлаш керак?

Ишлаш учун патент олган мухожирларда патент тўлови тўғрисида кўплаб саволлар туғилади: «Патент бўйича кейинги солиқ тўловини қачон амалга ошириш керак?», «Патент тўловини терминал орқали қандай амалга ошириш мумкин?», «СТИРсиз патентга қандай қилиб пул тўлаш мумкин?», «2017 йилда патент учун тўлов қанақа?», «Агар тўлов ўтиб кетса, нима бўлади?».

Кўпчилик чет эл фуқаролари учун бу саволларга жавоб олиш топишмоқдай бўлиб қолаверади, аксар ҳолларда, Россияда яшаётган чет эллик у ёки бошқа вазиятда нима қилишни билмайди ҳамда билмасдан қонунчиликни бузади, натижада бир талай муаммолар юзага келади, ҳатто РФ ҳудудидан мажбуран чиқариб юборилади.

ФМС билан бу каби муаммолар юзага келмаслиги учун бу мақола/моддада патентга ҳақ тўлаш масаласини батафсил кўриб чиқамиз.

10. Ишлаш учун патент ҳақини қайси санада тўлаш керак?

Агар яхшилаб тушуниб, тўғри гапирилса, аслида патент эмас, балки жисмоний ва юридик шахслар қўл остида патент бўйича ишлайдиган жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган ҳар ойлик солиқ тўланади. Бироқ кўпчилик учун бу но­қу­лай туюлади ёки тушунарсиз ҳамдир. Шу сабабли кейинчалик оддийгина — патент тўлови деб ёзамиз.

Патент пулини унинг муддати тугашига 3 қолгунга қадар тўлаш керак. Асос сифатидп патентнинг орқа томонига унинг берилган санаси деб кўрсатилган кунни олиш керак. Интернетда чет эл фуқароси ишлаш учун патентни 1-марта КММдаолган пайтда пул тўлагани тўғрисидаги чекдан келиб чиқиш зарурлиги ҳақида жуда кўп фикр ва тавсиялар бор.

Эътибор қаратинг!

Законодательство позволяет оплачивать патент не по одному месяцу, а сразу на несколько месяцев или же сразу на весь срок действия патента —

12 месяцев, но не более!

11. Патент ҳақини вақтида
тўламаса, нима бўлади?

Патентга пул тўлаш масаласига жуда жиддий ёндашиш керак. Бу ёдингиздан чиқмасин: ҳатто 1 кунга кечиктирганингиз учун ҳам патентни бекор қилишлари мумкин. Патент бекор қилингандан кейин ишлаш учун патентга ҳужжатларни янгитдан топширишингиз керак бўлади, чунки эскисини қайтадан тиклаб бўлмайди!

12. СТИРсиз патент ҳақини
қандай тўлаш керак?

Кўпчилик хорижий фуқароларни СТИРсиз қаерда ва қандай қилиб патентга тўлов қилиш керак, деган савол ўйлантиради. Аслида, бугунги кунда тўловни амалга ошириш пайтида албатта СТИРни кўрсатиш зарур!

Телефонингизга келадиган СМС хабарда СТИРни кўрсатиш шарт экани ҳақида гапирилади, айнан шу СМСда сизнинг СТИР кўрсатилган.

13. Патент учун тўлов чекини йўқотиб
қўйсангиз, нима қилиш керак?

Барча чекларни сақлаб қўйиш, ҳар бир чекни ксерокопия қилиш тавсия қилинади, чунки вақт ўтгани сайин чекдаги бўёқ сарғайиб, йўқ бўлиб кетади.

Агар сиз чекни йўқотиб қўйсангиз, уни тиклашнинг бир неча йўллари бор:

  • патент олишдан аввал энг биринчи тўлаган чекингизни КММда тиклашингиз мумкин;
  • қолган чекларингизни Россия Жамғарма банкларига мурожаат қилиб тиклашингиз мумкин;
  • Шунингдек, патент бўйича тўловни амалга ошираётганингизда СТИР кўрсатган бўлсанигиз, сиз ФСХ (Федерал солиқ хизматидан) кўчирма олишингиз мумкин.

14. Ишлаш учун патентни узайтириш?

Бу мақола/моддада меҳнат мухожирларини доимо қизиқтириб келадиган — патентни узайтириш масаласини кўриб чиқамиз.

Россияда вақтинча яшаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳар бир мухожир ишлаш учун патентни расмийлаштириши ҳамда уни ўз вақтида узайтиришга мажбур. Лекин ишлаш учун патентнинг тугаш муддати бор бўлиб, унинг максимал амал қилиш муддати берилган кунидан бошлаб 12 ойни ташкил қилади ва бу ишлаш учун патентнинг ўзида кўрсатилган. Мана шу ерида саволлар туғила бошлайди: «Патентни қандай узайтириш мумкин?», «Патентни узайтириш учун қандай ҳужжатлар керак?», «Патентни узайтириш учун мухожир қаерга мурожаат қилиши керак?».

Келинг, барча саволларни батафсил кўриб чиқамиз.

 

Патентни узайтириш учун қайси ҳужжатлар керак?

Патентни иккинчи йилга узайтириш учун ФМСга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиш зарур:

  • РФ ҳудудига кириб бориладиган паспорт;
  • мухожир картаси, «Ташриф мақсади» пунктида — «Ишлаш» деб белгиланиши керак;
  • ҳамма ойлар учун (тугаётган патент учун) патентни узайтиргани учун тўлов чеклари;
  • ИТС полиси (ихтиёрий тиббий суғурта);
  • тиббий комиссиядан ўтганлиги ҳақида маълумотнома;
  • рус тилини билиши ҳақида имтиҳондан ўтганлиги сертификати;
  • чет эллик фуқарога патентни қайта расмийлаштириб бериш ҳақида сизнинг иш берувчингиздан илтимоснома;
  • меҳнат шартномаси (меҳнат шартномаси амалдаги бўлиши керак).

Эътибор қаратинг!

Хотя в законодательстве указано, что подавать документы на продление патента необходимо за 10 дней до даты его окончания, мы рекомендуем подавать документы за месяц до даты окончания срока действия патента.

Патентни узайтиришга улгурмаган бўлсангиз, нима қилиш керак?

Агар қандайдир бир сабаблар билан патентни расмийлаштиргандан кейин 12 ой ўтгач, патентни узайтириш учун ҳужжат топширмаган бўлсангиз, у ҳолда сиз патентнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар Россиядан чиқиб кетишингиз, кейин яна қайтадан киришингиз керак бўлади. Бу сизга мухожир картасини янгитдан олиш учун керак. Кириб келганингиздан кейин РФ ҳудудида яна 90 кун бўлишингиз мумкин ёки янги патентни расмийлаштиришни бошлашингиз мумкин. Лекин ишлаш учун янги патентни РФга кириб келганингиздан кейин 30 кун ичида бошлашингиз шарт.

Чет эллик фуқаро патентни узайтириш учун ҳужжатлар топширганидан кейин, патент яна қайтадан чиқарилади ёки уни узайтириш ҳақида илтимос рад қилинади. Бунда эътибор қаратиш лозимки, патентни узайтириш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниши 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ФМС томонидан амалга оширилади.

Қайта чиқарилган патентни қанча муддатга узайтириш мумкин?

Қайта узайтирилган патент 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Ишлаш учун патентнинг амал қилиш муддати тугагач, чет эллик фуқаро иккинчи марта патентни узайтириши мумкин эмас ва Россиядан чиқиб кетиши керак.

ˆ