Сахароводаги кўпфункционал мухожирлик маркази ёки соддароқ қилиб «мухожирлик маркази» Меҳнат мухожирига Москва шаҳрида ишлаш ҳуқуқини берадиган патентни расмийлаштириш учун чет эл фуқароларидан ҳужжатларни қабул қилиш учун барпо қилинган.
Моҳиятига кўра, Сахароводаги Мухожирлик маркази патентни расман расмийлаштиргач, ўша заҳотиёқ уни олиш имконини берадиган ягона ташкилотдир.
Ягона мухожирлик марказида ФМХБ (Федерал мухожирлик хизмати бошқармаси) ходимлари томонидан ишлаш учун патент расман расмийлаштирилади. Бироқ, патентни бериш ҳақидаги қарор қабул қилингунга қадар чет эл фуқаросининг РФ ҳудудида бўлиши қонуний экани, судланмаганлиги ҳақида маълумот, шунингдек, рус тили ва Россия тарихи бўйича билимлари синчковлик билан текширилади.
ФМХБ КММ (Кўпфункционал мухожирлик маркази)нинг расмий сайти хабар беришича, — Москвада ишлаш учун патент олишни хоҳлаган чет эл фуқаролари расмийлаштиришдан 1,5 соат олдин топширишлари мумкин ва ишлаш учун патент олишда зарур бўлган барча процедураларни ўта оладилар.
Бугунги кунда , Сахарово мухожирлик маркази 1 суткада қарийб 5000га яқин чет эл фуқаросини қабул қилиши мумкин.
Сахарово кўпфункционал мухожирлик маркази. Ҳужжатларни топшириш.
«Ягона кўпфункционал мухожирлик марказида» патентни расмийлаштиришни бошлаш учун Сизга ёнингизда бор-йўғи иккита ҳужжат керак бўлади:
1. чет эл фуқаросининг паспорти (РФга кириб келганингиздаги паспортингиз);
2. мухожир картаси;
3. Москвадаги рўйхатда эканлигингиз (агар мавжуд бўлса).
Шунингдек, агар Сиз Москвада рўйхатдан ўтган бўлсангиз, у ҳолда ҳужжатингизни (йиртма талон) ни тақдим қилишингиз керак. Қолган ҳужжатларни мухожирлик марказида расмийлаштириш мумкин.
ЭЪТИБОР ҚИЛИНГ!
Мухожир картасининге
«Цель приезда/Келишдан мақсад»
қисмида АЛБАТТА «Ишлаш» пункти белгиланган бўлиши керак.
ФМХБ Сахарово КММ қуйидаги хизматларни амалга оширади:
1. Москвада ишлаш учун патентни расмийлаштириш масалалари бўйича маслаҳатлар (бепул);
2. Москва ш. бўйича ФМХБга патент олиш бўйича ҳужжатларни шакллантириш ва бериш юзасидан КММнинг хизматлари (3500 рубль), патентга аризани тўлдириш; дактилоскопирование (бармоқ изларини олиш); мухожирлик ҳисобига қўйишни ҳам ҳисобга олганда;
3. тиббий назоратдан ўтказиш (2300 рубль);
4. Рус тилини эгаллаганлиги, РФнинг тарихи ва қонунчилиги бўйича билимларни тестдан ўтказиш (500 рубль);
5. ДМС полисини расмийлаштириш (2500 рублдан бошлаб);
6. паспортнинг таржимаси ва уни тасдиқлатиш (400 рубль).
Юқорида қайд этилган хизматлар учун тўловларни қабул қилиш (бир тўлов 100 рубль). Мухожирлик марказида барча процедура ва хизматлар нархи, банк комиссияларини ҳам ҳисобга олганда, максимал 10 000 рублдан ортмайди.
Шунингдек, патентни олишда НДФЛ бўйича белгиланган аванс тўловни киритиш зарур. Биринчи ой учун 4 000 рублни ташкил қилади. 2016 йил 1 январдан ҳар ойлик аванс тўлов қимматлашди ва 4200 рублни ташкил қилади.
«А» КОРПУСБИРИНЧИ МАСЛАҲАТЛАР
|
«Б» КОРПУСҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
|
«В» КОРПУСПАТЕНТ БЕРИШ
|
«Д» КОРПУСХИЗМАТЛАРГА ТЎЛОВ ҚИЛИШ
|
«М» КОРПУСТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ
|
«T» КОРПУСТЕСТДАН ЎТИШ
|
Кўпфункционал мухожирлик маркази ҳудудида 350 та машина ўрнига эга бўлган қўриқланадиган парковка мавжуд. Шу сабабли мухожирлик марказига келган одам ўз автомобилини бехавотир қолдириб кетиши мумкин. КММ ёнидаги йўлда машинани қолдириш йўл ҳаракати белгилари воситасида тақиқланган бўлиб, у ерда доимо эвакуатор ишлайди.
ЭЪТИБОР ҚИЛИНГ!
1 соат парковканинг нархи
50 руб.
Номланиши:
Москва шаҳрининг давлат бюджет муассасаси Кўпфункционал мухожирлик маркази (ДБМ Сахарово КММ)
Манзил:
Троицкий административ округи, Вороновск қишлоғи, Сахарово қишлоғи ёнида.
КММнинг иш вақти:
Дам олиш ва байрам кунларисиз ишлайди
Алоқа учун телефонлар:
+7 495 539 55 33
+7 495 777 77 77 (Москва Ҳукуматининг ягона маълумот хизмати)
Расмий сайт: mc.mos.ru