uz ru Қидириш
+7 495 150 60 10

Мухожир картасини қандай тўлдириш керак?

1. Мухожир картаси — бу нима?

Мухожир картаси бу — чегарада паспорт назоратидан ўтиш пайтида тўлдириш учун бериладиган оддий бир қоғоз эмас! Мухожир картаси бу — ҳақиқий ҳужжат бўлиб, унда РФга кириб келаётган чет эл фуқароси ҳақида маълумотлар жамланган бўлади. Шунингдек, мухожир картаси Россия Федерациясида вақтинчалик яшаётган мухожирни назорат қилиш учун ҳам хизмат қилади.

Мухожир картаси чет эл фуқаросига Россия ҳудудида вақтинча рўйхатда туришини кейинги расмийлаштириши, ишлаш учун патентни ёки ишлаш учун рухсатномани расмийлаштириши учун керак бўлади. Шу сабабли мухожир картаси тўғри тўлдирилиши ҳамда йўқолиб қолиш эҳтимолини минимум ҳолатга келтириш учун тайинли жойда (масалан, паспорт билан) сақланиши керак.

Қонун нима дейди?

РФ ҳудудида чет эл фуқароси томонидан мухожир картасидан фойдаланиш тартибини Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2004.16.08даги №413-рақамли қарори билан тасдиқланган мухожир картасидан фойдаланиш қоидалари асосида белгиланади.

2. Мухожир картаси қандай кўринишга эга?

Мухожир картасининг намунаси.

Мухожир картаси икки қисмдан иборат:

«А» — Кириш

«Б» — Чиқиб кетиш

Чегарада паспорт назоратидан ўтиш пайтида иккала қисм тўлдирилади. Лекин «А» қисм чегарачиларда қолдирилади, «Б» қисм эса кейинчалик сиз ҳужжатларингизни расмийлаштира олиш (рўйхатдан ўтиш, патент ва б.лар) ингиз учун ҳамда Россия ҳудудида бўлишингиз қонуний эканини тасдиқлашингиз учун қўлингизда қолади.

3. Мухожир картаси қаерда берилади?

Мухожир картаси қуйидаги ўринларда берилади:

  • самолет билан учиб келганингизда ёки денгиз транспорти билан сузиб келганингизда;
  • поезд воситасида кўчиб ўтганингизда;
  • автобус ёки бошқа жамоат транспортида кириб келганингизда;
  • шахсий автомобилда ёки яёв чегарани кесиб ўтганда.

Эътибор қилинг!

РФ ҳудудига келаётган чет эл фуқароларига мухожир картаси БЕПУЛ БЕРИЛАДИ! Агар мухожир картасини беришгани учун Сиздан пул талаб қилишса, бу РФнинг қонунчилигини тўғридан тўғри бузиш саналади.

4. Мухожир картасини тўлдириш

Эътибор қилинг!

Агар сиз РФда меҳнат фаолияти юритишни, ишлашга патентни ёки ишлаш учун рухсатномани расмийлаштиришни режалаштираётган бўлсангиз, у ҳолда мухожир картасида «Цель визита/Ташрифнинг мақсади» графасида — ИШЛАШ —

РАБОТА/EMPLOYMENT

деган ёзув АЛБАТТА белгиланган бўлиши керак.

Акс ҳолда, ишлашга патентни расмийлаштириш пайтида сиз муаммоларга дуч келасиз ҳамда 90 кун ичида сиз РФдан ташқарига чиқиб кетишингиз керак бўлади.

Мухожир картаси рус тилида мухожирнинг ўз қўли билан ёки чегарачи томонидан машинкада тўлдирилади. Мухожир картасини лотинча ҳарфлар билан — Сизнинг паспортингизда кўрсатилган тарзда тўлдириш мумкин. Мухожир картаси икки қисмдан иборат. Иккала қисмни тўлдириш керак: «А» қисм чегара назорати ходимига берилади, «Б» қисм эса сизда қолади.

РФга кириш факти кириш учун босиладиган махсус штамп воситасида тасдиқланади. Уни чегара назорати ходими сизнинг паспортингиз ва мухожир картасига босади. Штампни иккала ҳужжатга босишларини назорат қилинг! Штампда сиз чегарани кесиб ўтган сана аниқ кўриниб туриши керак, акс ҳолда сизни ноқонуний кириб келганликда шубҳа қилишлари мумкин.

Мухожир картаси — муҳим ҳужжат! Уни РФда бўлишининг бутун даврида паспорт билан сақлаш керак. Сиз РФга кириб келган билетингиз ва посадка талонини ҳам сақлаб қўйишингиз мақсадга мувофиқ — мабодо мухожир картасини йўқотиб қўйсангиз, улар РФ чегараларини қонуний кесиб ўтганингизни тасдиқлаб беради.

5. Мухожир картасини йўқотиб қўйганда нима қилиш керак?

Агар қандайдир бир сабаб билан сиз мухожир картасини йўқотиб қўйсангиз ёки сиз РФ ҳудудида бўлган пайтингизда у яроқсиз ҳолатга келса, у ҳолда уч кун ичида ФМХга мурожаат қилиб, мухожир картаси йўқолгани ёки яроқсиз ҳолатга келгани ҳақида хабар беришингиз керак. Мухожир ҳақида маълумотлар текширилгандан кейин, унга махсус белги қўйилган мухожир картасининг дубликати берилади.

Россияга кириб келаётганингизда чегарага етиб келгач, сизнинг ёнингизда мухожир картаси бўлмаса, қонунчилик бўйича чегарачиларга чет эл фуқаросига мухожир картасининг «Б» йиртма талонини тўлдириш учун бериш тавсия қилинади. Бундай талонга ҳам махсус белги қўйилиши керак. Бугунги кунда мухожир картасини йўқотгани учун ҳеч қандай жарима кўзда тутилмаган!

6. Мухожир картасини узайтириш

Мухожир картасининг амал қилиш муддати тугаган бўлса, мухожир эса РФ ҳудудида вақтинча яшаши муддатини узайтириши керак бўлса, бу ҳолда чет эллик фуқаро ариза билан ФМХБга мурожаат қилиши керак. Унда РФда қолишини узайтириши учун қарор қабул қилишининг сабабини кўрсатиши зарур.

Мухожир картасини узайтириш учун:

Бунинг учун чегарага келиб, янги мухожир картасини олиш ва яна қайтадан кириш мумкин. Чунки виза талаб қилинмайдиган тартиб асосида, Россияга келган чет эллик Россия Федерацияси ҳудудида ҳар 180 куннинг жами олганда 90 кунини ўтказиши мумкин. Шунинг учун бошқа вариантлар мавжуд бўлмаса, мана шу усулдан фойдаланиш мумкин. Россияда вақтинчалик қолишни узайтириш учун қонун билан кўзда тутилган асосли сабабни топиш мумкин.

Мухожир картасини узайтириш учун тиббий хулоса (масалан, мамлакатнинг маълум бир тиббий муассасасига йўлланма, реанимацион ҳолат, ҳомиладорликнинг охирги ойлари ва ҳ.) асос бўлиши мумкин.

Яна бир асос квота бўйича ёки квотасиз ВЯР (вақтинчалик яшаш учун рухсатнома) ни олиш. Бунда мухожир картасини узайтириш керак бўлмайди. Қонун бўйича истаган чет эл фуқароси ВЯРни олиш учун ариза бериши мумкин. Бироқ агар квоталар тугаган бўлса, ваколатли идора рад жавобини беради.

ˆ