uz ru Қидириш
+7 495 150 60 10

Янгиликлар

​Диққат!

Янги Йил байрами муносабати билан хорижий фуқаролар диққатига! 29 декабрдан 9 январгача патент учун тўланиши лозим бўлган ойига 4500 рубль миқдордаги тўловлар ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш мақсадида...
Батафсил

Меҳнат соҳаси истиқболи: муносиб бандликни таъминлаш бўйича ташаббуслар

2018 йил 14 декабрь куни Тошкентда «Меҳнат соҳаси истиқболи: Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллиги арафасида муносиб бандликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда ХМТнинг бош директори Гай Райдер сўзга чиқди. Ўз чиқишида Г.Рейдер ХМТ кўмагида Ўзбекистон болалар...
Батафсил

Ўзбекистон Россия бозори учун пайвандчиларни тайёрлайди

2018 йил 1 ноябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Меҳнат мухожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш халқаро Ассоциацияси ва Пайвандлашни назорат қилиш миллий агентлиги ўртасида пайвандлаш ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини баҳолаш бўйича Ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.
Батафсил

​Диққат!

Янги Йил байрами муносабати билан хорижий фуқаролар диққатига! 29 декабрдан 9 январгача патент учун тўланиши лозим бўлган ойига 4500 рубль миқдордаги тўловлар ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш мақсадида ушбу тўловларни 2018 йил 28 декабргача тўлаб қўйиш тавсия қилинади.

Меҳнат соҳаси истиқболи: муносиб бандликни таъминлаш бўйича ташаббуслар

2018 йил 14 декабрь куни Тошкентда «Меҳнат соҳаси истиқболи: Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллиги арафасида муносиб бандликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда ХМТнинг бош директори Гай Райдер сўзга чиқди. Ўз чиқишида Г.Рейдер ХМТ кўмагида Ўзбекистон болалар ва мажбурий меҳнатни бартараф этиш соҳасида юқори натижаларга эришганини таъкидлади.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикасининг бошқа вазирлик ва идоралари раҳбарлари, жойлардаги давлат идоралари ҳокимликлари, шунингдек, Касаба уюшмалари, Савдо-саноат палатаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Конференцияда БМТТД, ЕХҲТ, ЮНИСЕФ, Миграция бўйича халқаро ташкилот, Осиё тараққиёт банки вакиллари ҳам қатнашдилар.

ХМТ бош директори ўз нутқида меҳнат бозорининг янги олами ижтимоий ҳимоя ва муносиб меҳнатни таъминлашнинг янги моделларини, қоида ва стандартларини ишлаб чиқишни талаб этаётганига эътиборни қаратди.

Меҳнат мухожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш халқаро ассоциациянинг Президенти Ю.Л.Слуцкая конференцияда «Уюштирилган тарзда ишга жойлаштириш меҳнат мухожирларини бошқаришнинг воситаси сифатида» мавзусидаги маърузаси билан сўзга чиқди. Ўз маърузасида Ассоциация Президенти фуқароларни уюштирилган тарзда ишга жойлаштиришни амалга ошириш принцип ва механизмларини белгилаб берди, шунингдек, ишга жойлаштиришнинг мазкур моделини амалга оширишда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасининг ўзаро ҳамкорлигида мавжуд тажрибани ёритиб берди. Ўз чиқишининг якунида Ассоциация Президенти фуқароларни уюштирилган тарзда ишга жойлаштириш бўйича механизмларни такомиллаштириш юзасидан МДҲ мамлакатлари давлат ҳукумати органлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан катта қизиқиш уйғотган тавсияларни шакллантириб берди.

Эслатиб ўтамиз: Халқаро Ассоциация Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат мухожирлиги масалалари бўйича агентликнинг асосий ҳамкори бўлиб, меҳнат мухожирларини ижтимоий-ҳуқуқий соҳада қўллаб-қувватлашнинг илғор ғояларини амалиётда татбиқ қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Россия бозори учун пайвандчиларни тайёрлайди

2018 йил 1 ноябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Меҳнат мухожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш халқаро Ассоциацияси ва Пайвандлашни назорат қилиш миллий агентлиги ўртасида пайвандлаш ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини баҳолаш бўйича Ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.

Битимнинг мазмуни — ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда меҳнат ресурсларининг сифатини оширишга мўлжалланган узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни амалга ошириш, пайвандчилар ва пайвандлаш ишлаб чиқариш соҳаси бўйича мутахассисларни малакали ўқитиш учун шароит яратиш, билимини баҳолаш, аттестация қилиш.

Битимда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пайвандчилар учун ҳамда пайвандлаш соҳаси бўйича мутахассисларни тайёрлашда малакали ўқитишни ташкил қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Имтиҳон қилиш марказлари (ИМ)ни ташкил қилиш кўзда тутилган. ИМларида пайвандчилар ва пайвандлаш ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини баҳолаш амалга оширилади.

Агар рўйхатдан ўтганлик ҳужжати (мухожирлик ҳисобига туриш йиртма талони)ни йўқотиб (яроқсиз қилиб) қўйсангиз нима қилиш керак?

Агар Россия Федерацияси ҳудудига келган чет эл фуқароси мухожирлик ҳисобига туриш...
Батафсил

Кимга ва қанча муддатга Россияга кириш ман этилиши мумкин?

Дўстлар, Сизларни Россияга киришда рад жавоб олинишининг сабаблари билан таништиришда давом этамиз.
Батафсил

Авиабилетларни сотиб олиш учун онлайн сервислар

Ахборот технологиялари ва интернет тармоқлари жадал ривожланиб бораётган асрда, билет сотиб олиш учун навбатда туришга ҳожат йўқ. Энди билетларни онлайн тарзда олиш мумкин.
Батафсил

Агар рўйхатдан ўтганлик ҳужжати (мухожирлик ҳисобига туриш йиртма талони)ни йўқотиб (яроқсиз қилиб) қўйсангиз нима қилиш керак?

 

Агар Россия Федерацияси ҳудудига келган чет эл фуқароси мухожирлик ҳисобига туриш йиртма бланки (рўйхатга туриш)ни йўқотиб (яроқсиз қилиб) қўйса, мазкур ҳужжатни тиклаш учун бўйича Россия ИИВ ББнинг Москва шаҳрида Мухожирлик масалалари бўйича бошқармасининг мухожирлик рўйхати (рўйхатга олган) ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш зарур.

Ўзи билан чет эл фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) бўлиши керак.

Кимга ва қанча муддатга Россияга кириш ман этилиши мумкин?

 

Дўстлар, Сизларни Россияга киришда рад жавоб олинишининг сабаблари билан таништиришда давом этамиз.

1.Чегарани кесиб ўтиш қоидалари бузилган. Агар чет эл фуқароси томонидан чегара назорати (божхона ёки санитария) дан ўтиш қоидалари бузилса, бундай ҳолатда ҳам мазкур фуқаро кўрсатилган камчиликлар бартараф қилинмагунга қадар (агар буни қилиш имкони бор бўлса, албатта) РФ ҳудудига киритилмайди;

2.Патент учун тўлов нотўғри реквизитлар бўйича амалга оширилса ёки патент учун тўлов кечиккан бўлса. Агар тўлов ноўрин ёки нотўғри реквизитлар бўйича амалга оширилган бўлса, Солиқ қўмитаси бу тўловни кўрмайди ва патентнинг амал қилиш муддати автоматик тарзда бекор қилинади. Кейинги тўғри реквизитлар бўйича қўшимча пул тушумлари ҳам вазиятни тўғрилай олмайди. Шунинг учун ўз патентингизга тўлов ўтказишдан аввал реквизитларни диққат билан текширинг.

 

Саволларингиз борми?! Бизга ёзинг ёки қўнғироқ қилинг:
тел.: +7 495 150 60 10, e-mail: info@migranthelp.ru

Авиабилетларни сотиб олиш учун онлайн сервислар

 

Ахборот технологиялари ва интернет тармоқлари жадал ривожланиб бораётган асрда, билет сотиб олиш учун навбатда туришга ҳожат йўқ. Энди билетларни онлайн тарзда олиш мумкин.

Энди билетларни Ўзбекистон авиалиниялари сайтида (илова қуйида берилган) сўмдаги (UzCard) ва VISA карталар орқали сотиб олиш мумкин.

Сайтга кириб, қаердан қаерга учмоқчи эканингизни, ўзингиз ҳақингизда маълумотларни киритиб, картангиздан пул тўланг. Электрон билет Сизнинг электрон манзилингизга юборилади.

Билетни хавфсиз онлайн харид қилиш учун қуйидаги оддий қоидаларга риоя қилинг:

1.Ўзингиз ҳақингиздаги шахсий маълумотларни диққат билан киритинг (ФИО, паспорт рақами ва серияси, ҳ.). Маълумотларни нотўғри киритишингиз, билет бўйича учишингизга тўсқинлик яратиши мумкин ёки шахсий маълумотларга ўзгартиришлар киритиш қўшимча харажатлараг олиб келиши мумкин;

2.Албатта, ишлаб турган электрон манзилингизни кўрсатинг, чунки айнан унга электрон билет юборилади.

 

Сайтга илова: https://book.uzairways.com

ˆ