uz ru Қидириш
+7 495 150 60 10

Россия иш берувчилари томонидан чет эллик ишчиларни қонуний жалб қилишлари ва ёллашларини оммалаштиришга қаратилган ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун юридик шахслар ва фуқаролар бирлашмаси

Янгиликлардан

​Диққат!

Батафсил

Меҳнат соҳаси истиқболи: муносиб бандликни таъминлаш бўйича ташаббуслар

Батафсил

Ўзбекистон Россия бозори учун пайвандчиларни тайёрлайди

Батафсил

​Диққат!

Янги Йил байрами муносабати билан хорижий фуқаролар диққатига! 29 декабрдан 9 январгача патент учун тўланиши лозим бўлган ойига 4500 рубль миқдордаги тўловлар ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш мақсадида ушбу тўловларни 2018 йил 28 декабргача тўлаб қўйиш тавсия қилинади.

Меҳнат соҳаси истиқболи: муносиб бандликни таъминлаш бўйича ташаббуслар

2018 йил 14 декабрь куни Тошкентда «Меҳнат соҳаси истиқболи: Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллиги арафасида муносиб бандликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда ХМТнинг бош директори Гай Райдер сўзга чиқди. Ўз чиқишида Г.Рейдер ХМТ кўмагида Ўзбекистон болалар ва мажбурий меҳнатни бартараф этиш соҳасида юқори натижаларга эришганини таъкидлади.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикасининг бошқа вазирлик ва идоралари раҳбарлари, жойлардаги давлат идоралари ҳокимликлари, шунингдек, Касаба уюшмалари, Савдо-саноат палатаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Конференцияда БМТТД, ЕХҲТ, ЮНИСЕФ, Миграция бўйича халқаро ташкилот, Осиё тараққиёт банки вакиллари ҳам қатнашдилар.

ХМТ бош директори ўз нутқида меҳнат бозорининг янги олами ижтимоий ҳимоя ва муносиб меҳнатни таъминлашнинг янги моделларини, қоида ва стандартларини ишлаб чиқишни талаб этаётганига эътиборни қаратди.

Меҳнат мухожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш халқаро ассоциациянинг Президенти Ю.Л.Слуцкая конференцияда «Уюштирилган тарзда ишга жойлаштириш меҳнат мухожирларини бошқаришнинг воситаси сифатида» мавзусидаги маърузаси билан сўзга чиқди. Ўз маърузасида Ассоциация Президенти фуқароларни уюштирилган тарзда ишга жойлаштиришни амалга ошириш принцип ва механизмларини белгилаб берди, шунингдек, ишга жойлаштиришнинг мазкур моделини амалга оширишда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасининг ўзаро ҳамкорлигида мавжуд тажрибани ёритиб берди. Ўз чиқишининг якунида Ассоциация Президенти фуқароларни уюштирилган тарзда ишга жойлаштириш бўйича механизмларни такомиллаштириш юзасидан МДҲ мамлакатлари давлат ҳукумати органлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан катта қизиқиш уйғотган тавсияларни шакллантириб берди.

Эслатиб ўтамиз: Халқаро Ассоциация Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат мухожирлиги масалалари бўйича агентликнинг асосий ҳамкори бўлиб, меҳнат мухожирларини ижтимоий-ҳуқуқий соҳада қўллаб-қувватлашнинг илғор ғояларини амалиётда татбиқ қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Россия бозори учун пайвандчиларни тайёрлайди

2018 йил 1 ноябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Меҳнат мухожирларига ҳуқуқий кўмак кўрсатиш халқаро Ассоциацияси ва Пайвандлашни назорат қилиш миллий агентлиги ўртасида пайвандлаш ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини баҳолаш бўйича Ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.

Битимнинг мазмуни — ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда меҳнат ресурсларининг сифатини оширишга мўлжалланган узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни амалга ошириш, пайвандчилар ва пайвандлаш ишлаб чиқариш соҳаси бўйича мутахассисларни малакали ўқитиш учун шароит яратиш, билимини баҳолаш, аттестация қилиш.

Битимда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пайвандчилар учун ҳамда пайвандлаш соҳаси бўйича мутахассисларни тайёрлашда малакали ўқитишни ташкил қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Имтиҳон қилиш марказлари (ИМ)ни ташкил қилиш кўзда тутилган. ИМларида пайвандчилар ва пайвандлаш ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини баҳолаш амалга оширилади.

Видеоматериаллар

Видеофикр. Тикувчилар. АЖ «БТК ГРУПП». Подпорожье шаҳри, Ленинград вилояти

Тикувчилар. «БТК ГРУПП» АЖ. Кийим-кечак ишлаб чикариш бўйича бригада орасида энг юқори кўрсаткичлари учун мукофот. Всеволожск шаҳри, Ленинград вилояти

Тикувчилар. «БТК ГРУПП» АЖ. Кийим-кечак ишлаб чикариш бўйича бригада орасида энг юқори кўрсаткичлари учун мукофот. Всеволожск шаҳри, Ленинград вилояти

Ахборот материаллар

Ҳамкорларимиз

Многофункциональный миграционный центр города Москвы Государственный институт русского языка им. А.С. Пушкина
ˆ